Европа Иттифоқи 1 январдан Буюк Британияга саёҳат қилишни тақиқлайди
Қироллик Европа Иттифоқи таркибидан чиққанидан кейин, мамлакат фуқаролари Европа давлатларига бора олмайдиган учинчи мамлакатлар рўйхатига тушади. Бу ҳақда ТАСС Еврокомиссия баёнотига асосланиб хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, декабрь ойининг охирига қадар Буюк Британияга нисбатан эркин ҳаракатланиш қоидалари амал қилади. Аммо ушбу давр тугаши биланоқ қиролликка нисбатан Европа Иттифоқининг коронавирус пандемияси туфайли саёҳатни чеклаш бўйича тавсиялари кучга киради.
Аввалроқ, кўп давлатлар коронавируснинг янги тури туфайли Буюк Британия билан парвозларни 7 кунга тўхтатган эди. Мамлакатдаги кескин эпидемиологик вазият туфайли янги чекловлар 22 декабрь, сешанба куни кучга кирди. Штатлар ўртасида мунтазам ва режасиз авиапарвозлар тўхтатилди. Улар орасида Австрия, Бельгия, Болгария, Германия, Дания, Ирландия, Италия, Голландия, Финляндия, Франция ва Чехия. Бундай чоралар дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам амалга оширилмоқда.
Маълумки, Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэттью Хэнкок 14 декабрь куни мамлакатда SARS-CoV-2нинг янги тури аниқланганини маълум қилди. У асл нусхасидан ҳам тезроқ тарқалиши аниқланган. Вирус одамдан одамга юқиши осонроқ ва шунинг учун ўта юқумли.