Европа Иттифоқининг Шенген ҳудуди чегаралари ёпиладими?
Европа давлатларида коронавирус кескин тарқалаётганлигига қарамасдан, Европа Иттифоқи Шенген ҳудудидаги чегараларнинг ёпилиши тўғрисидаги масалани кун тартибида кўриб чиқмади. Бу ҳақда Европа Иттифоқи Кенгаши хабар берди.
Улар қуйидагиларни баён қилдилар: чегара назорати ҳолатига “давлат сиёсати ёки ички хавфсизликка жиддий хавф туғилган ҳолатда ўтилади” ва ҳар бир давлат чегаралари ўта қалтис вазиятда ёпилади. Шу билан бирга, Европа касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази берган маълумотларга кўра, Европа бўйлаб 381 нафар COVID-2019 вирусига чалинганлар аниқанган, улардан 12 киши ҳалок бўлган. Касалланганларнинг асосий қисми Италия улушига тўғри келади.
Изоҳ: Шенген ҳудуди давлатларига қуйидаги 26 давлат киради:
Чехия, Бельгия, Греция, Финляндия, Дания, Латвия, Литва, Эстония, Германия, Франция, Исландия, Польша, Португалия, Испания, Италия, Норвегия, Словакия, Швеция, Лихтенштейн, Словения, Швейцария, Люксембург, Мальта, Нидерландия (Голландия), Австрия ва Венгрия.