Европа парламенти депутатлари Алексей Навальний билан боғлиқ вазиятда Россияга нисбатан санкциялар жорий этилишини талаб қилди
Европа парламенти (ЕП) депутатлари заҳарлангани айтилаётган россиялик мухолифатчи Алексей Навальний сабаб Россия Федерациясига нисбатан қатъий чеклов чоралари жорий этилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақида ЕП резолюция лойиҳасида маълум қилинган.
“Еропа парламенти Европа иттифоқи зудлик билан Россияга нисбатан чеклов чора-тадбирлар рўйхатини ишлаб чиқишни ва амалдаги санкцияларни кучайтиришни талаб қилади. Алексей Навальнийнинг коррупцияга қарши жамғармасининг коррупцияга алоқаси бор шахсларни аниқлашга имкон берувчи хулосаларига мувофиқ, коррупцияга алоқаси бор шахсларнинг Европадаги активларини йиғиш ва музлатиб қўйишга чақиради”, дейилган ҳужжатда.
Шу билан бирга ЕП депутатлари Россия ҳукуматини кимёвий қуроллардан фойдаланишни тақиқловчи ташкилот билан ҳамкорлик олиб боришга, шунингдек, халқаро стандартларга зид бўлган қонунларни ўзгартиришга ёки бекор қилишга чақирди. Шу жумладан, улар яқинда ўзгартиришлар киритилган Россия Федерацияси Конституциясидаги ўзгаришларни ҳам таъкидлашди.