"Эзгулик албатта қайтади"
Айни кунларда вилоятимиз бўйлаб ушбу шиор остида "Мен донорман!" акцияси бўлиб ўтмоқда.
Акция доирасида аҳолининг ихтиёрий равишда қон топширишларини рағбатлантириш учун жойларда тадбирлар ташкил этиляпти. Бу тадбирларда донорликнинг инсон саломатлиги учун берилиши мумкин бўлган беғараз ёрдами экани, қон топшириш турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қон алмаштиришга муҳтож беморларнинг ҳаётга қайтишларига ёрдам бериши ҳақида тушунтирилмоқда.
Донорлик акцияси давомида шифокорлар, ҳарбийлар, ўқитувчи ва талабалар қон топширди. Хусусан, Пахтачи тумани марказий шифохонасининг 6 нафар, Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказининг 21 нафар ва Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 18 нафар ходим, ўқитувчи ва талабалари кўнгилли равишда беғараз қон топширди.
Д.Аҳмедова,
вилоят қон қуйиш маркази шифкори.