Эзгуликка бахшида умр

Самарқанд давлат чет тиллар институтида “Зарафшон” ва “Самаркандсий вестник” газеталари бирлашган таҳририяти билан ҳамкорликда филология фанлари доктори, профессор Иноятулла Сувонқуловнинг “Эзгуликка бахшида умр” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Таниқли олим таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда СамДЧТИ ректори И.Тўхтасинов, шоир ва журналист Ф.Тошев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Т.Тугалов ва бошқалар И.Сувонқуловнинг ўзбек тилшунослиги ва адабиётшунослиги тараққиётига қўшган ҳиссаси, ибратли илмий, ижодий фаолияти ҳақида сўз юритишди.

Эслатиб ўтамиз, тилшунос олимнинг мазкур асари СамДЧТИ олимлари ҳамда “Зарафшон” газетаси ижодий ходимлари ҳамкорлигида нашрга тайёрланди. Китобда И.Сувонқуловнинг илмий изланишлари, яратган асарлари библиографияси, шахсий фазилатлари, замондошлари ва шогирдларининг у киши ҳақидаги хотиралари баён этилган.

СамДЧТИ матбуот хизмати.