Фаолликка чорлов

Партиянинг маҳаллий кенгашлари раислари ва фаоллари иштирок этган тадбирда маърузада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

– Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида қисқа давр ичида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг туб моҳиятини очиб берди, – дейди партиянинг Оқдарё туман кенгаши раиси Файзулла Бўронов. – Маърузада белгиланган устувор вазифалар партиялар фаолиятида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шундан келиб чиққан ҳолда партиямиз аъзолари, айниқса, маҳаллий кенгашлар, депутатлар бу вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш ва ижросини таъминлашга масъулият билан ёндашиши зарур.

Йиғилиш якунида маъруза моҳиятидан келиб чиққан ҳолда партиянинг ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.