Фахрий судьяларга ҳурмат кўрсатилди
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси ташаббуси билан ҳаётини адолатни таъминлашга бағишлаб, нафақага чиққан, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрий судьялар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа орқали ташкил этилган тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Р.Маҳмудова тадбирнинг мазмун-моҳияти, мақсади ҳақида гапириб, иштирокчиларни яқинлашиб келаётган “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами билан табриклади. Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси У.Мингбоев эса Ўзбекистонда суд тизими тарихи, бугуни ва келажаги, соҳанинг дарғалари тўғрисида сўз олди.
Тадбирда бир гуруҳ фахрий судьялар “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Шундан сўнг, байрам тадбирлари, устозларни табриклаш вилоятларда давом этди. Самарқанд вилояти суди раиси О.Ҳайитов самарқандлик фахрий суд тизими ходимларини табриклаб, илиқ фикрларини билдирди.
Самарқанд вилоят суди Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.