Фермер кутубхона қурди
Халқ депутатлари Пахтачи тумани кенгаши депутати, OʻzLiDeP фаоли Шавкат Мирзаев 2012 йилдан буён “Мирзаев Шуҳрат Кенжаевич” фермер хўжалигига раҳбарлик қилади.
2015 йилдан кўп тармоқлига айлантирилган мазкур фермер хўжалигида ҳозирда чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, иссиқхона йўналишларида тадбиркорлик йўлга қўйилган бўлиб, 20 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилган.
Ш.Мирзаев даромадларидан фермер хўжалиги аъзолари ҳамда маҳалладаги якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган оилалар турмуш тарзини яхшилашга, ўз маҳалласи ҳудудини ободонлаштириш кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиб келади.
2018 йилда у туманда кутубхона қуришга қарор қилди ва янги қурилган ёшлар боғида қарийб 230 кв метрни ташкил этадиган катта кутубхона барпо этди.Унда электрон кутубхона, мумтоз адабиёт, илмий, бадиий адабиёт йўналишларида ўқув заллари ташкил этиш режалаштирилган.
– Бугун юртимизда тадбиркорлар ва ишбилармонларга катта имкониятлар яратилганлиги сабаб мен ўзимни шу йўналишда омадли инсон сифатида кашф қилдим, – дейди Ш.Мирзаев. – Озми, кўпми халқимга нафим тегиши керак, деб ўйлайман. Шу сабабли туманимизда кутубхона қуришга киришдим. Ушбу маскан ёшларимиз учун таълим ва тарбия ўчоғига айланса, мен мақсадга эришган бўламан,
Кутубхона қурилиши ишлари якунланиб, ҳозирда жиҳозлаш бошланган. Зиё масканини Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Бахтигул Қаршиева.