Фермерлар ва кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг  вилоятдаги ишончли вакили Рустам Холмуродов Жомбой тумани сайловчилари билан учрашди.

Таъкидланишича, номзоднинг дастуридан ўрин олган қишлоқ хўжалигида бир гектардан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш соҳадаги бош мақсад учун зарур шароитлар яратилади.

Шунингдек, қўшимча 300 минг гектар майдонларни ўзлаштириб, уларда интенсив боғ ва узумзорлар ташкил этиш режалаштирилган.

Сабзавот, полиз, картошка бўйича маҳаллий уруғлик таъминоти 50 фоизга етказилади. Бунинг учун мавжуд имкониятлар ишга солиниб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини ҳозирги 8 фоиздан 25 фоизга ошириш сайловолди дастурда устувор вазифа сифатида белгиланган.

Учрашувда сайловолди дастуридан ўрин олган бошқа вазифалар хусусида ҳам иштирокчилар томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.