Фестиваль бизга қанот берди

Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Умумтаълим мактабларида 5 ташаббус” фестивалида муносиб ўрин эгаллаганимиз бизни руҳлантирди, янги марралар сари бошлади.

Мактабимиз жамоаси ушбу фестивалнинг жисмоний тарбия ва спорт ҳамда қизларни ижтимоий фаол ҳаётга қамраб олиш йўналишлари бўйича 1- ва 2-ўринларни қўлга киритди. Футбол, волейбол ва баскетбол тўплари (24 дона), спорт экипировкаси (55 та машғулот формаси ҳамда 14 та накидка), шунингдек, 2 та тикув машинаси ва ошхона жиҳози билан тақдирландик. Ушбу совғалар ва эришилган натижадан ўқувчиларимизнинг қанчалик руҳланганини сўз билан ифодалаш қийин.

Муҳими, биз яратилган шароитга, албатта, муносиб бўламиз. Ғайрат ва шижоатимизни илм олиш ва ўқувчиларимизга пухта билим бериш, уларнинг янги марралар сари олға интилишига бағишлаймиз.

Феруза НАЗАРОВА,

Самарқанд шаҳридаги 23-умумтаълим мактаби директори.