Фойдаланилмасдан бўш турган давлат кўчмас мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-5780-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Кенгаш ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Самарқанд вилояти ҳудудида жойлашган фойдаланилмасдан бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш ҳолати юзасидан ўтказилган таҳлил натижалари бўйича киритилган (2020 йил 1 июндаги 109/01-30-сонли) ахборот маълумот учун қабул қилинсин.

2. Балансда сақловчи корхона ва ташкилотлар томонидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилмаганлиги сабабли маҳаллий ҳокимликлар балансига олиниб, келгусида мақсадли фойдаланиш чоралари кўриладиган бўш турган давлат объектлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:
уч кун муддатда вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ҳамда балансда сақловчи корхона ва ташкилотлар билан биргаликда мазкур қарор иловасида келтирилган бўш турган давлат мулки объектларини ўрнатилган тартибда ҳокимликлар балансига олиниши бўйича топшириш-қабул қилиш далолатномалари тузилишини, шунингдек, ҳокимликлар номига кадастр хужжатларининг расмийлаштирилишини;

беш кун муддатда ҳокимлик балансига олинган объектлардан самарали фойдаланиш (жумладан, хусусийлаштириш, белгиланган тартибда бузиб, ер майдонини электрон аукцион савдоларга чиқариш, балансдан балансга ўтказиш ва ҳ.к.лар) бўйича таклифларни вилоят ҳокимлигига тақдим этилиши таъминласин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия (Ф.Насруллаев) ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Хўжаев зиммаларига юклатилсин.

Кенгаш раиси Э.ТУРДИМОВ
2020 йил 4 июнь
№ 48/9