«Ширин» комплекси барпо этилиши учун 716 та объект «снос» қилинади
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қарори
Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказишга рухсат бериш тўғрисида
«Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги “Самарқанд шаҳрида «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-233-сон қарорига асосан Самарқанд шаҳри «Ширин» массиви ҳудудида 2023-2030 йилларда «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплекси барпо этилиши ва ободонлаштириш муносабати билан ҳудудда жойлашган 716 та (турар ва нотурар жой) мулкдорларидан ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш юзасидан тайёрланган тақдимот материалларини кўриб чиқиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ, юзинчи сессияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплекси барпо этилиши ва ободонлаштириш муносабати билан 716 та объектлар мулкдорларидан ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш юзасидан тайёрланган тақдимот материаллари маъқуллансин.
- Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Ф.Абилов, А.Шукуров) ва Оқдарё тумани ҳокимлиги (Ш.Қудратов) «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплекси барпо этилиши ва ободонлаштириш муносабати билан иловага мувофиқ мазкур ҳудудларда жойлашган мулк эгалари билан «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида очиқ муҳокамалар ўтказишга розилик берилсин.
- Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Ф.Абилов, А.Шукуров), Оқдарё тумани ҳокимлиги (Ш.Қудратов)га «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига қатъий риоя этиш вазифалари юклатилсин.
- Вилоят ҳокимлиги Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шуъбаси (Н.Қудратов) ушбу қарорни ҳокимликнинг расмий сайтида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминласин.
- Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ў.Саидмуродов) ва вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Шукуров) зиммасига юклансин.
Сессия раиси С.Усмонов
2024 йил, 2 июль
***
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг юзинчи сессияси Қарори иловаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.