Францияда фермерлар намойишлари давом этмоқда

Бир неча кундирки, Францияда фермерлар норозилик намойишлари ўтказмоқда.

Мамлакат президенти Макрон фермерларнинг норозиликлари фонида Европа комиссиясини Меркосур мамлакатлари (Жанубий Америка давлатларининг иқтисодий бирлашмаси) билан музокараларни тўхтатишга чақирди.

Париж Меркосур фермерлари Европа қоидаларига амал қилмагунча эркин савдо келишувига қарши.

Бугун Франция ҳукумати фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни эълон қилиши кутилмоқда.

Айни пайтда жандармериянинг зирҳли машиналари Европадаги энг йирик қишлоқ хўжалиги бозорини "қамал қилиш" учун йўлга чиққан француз фермерлари колоннасини тўсиб қўйган.

Француз фермерлари Париж яқинидаги ушбу бозорга далалар орқали йўл олишга қарор қилишган.