Фуқаролик бурчимни шифохонада бажаришга тўғри келди

- Тақдир тақозосига кўра, бу йилги сайловда шифохонада овоз беришимга тўғри келди, - дейди Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида даволанаётган Офият Лутфуллаева. - 30 йилдан буён аллергия хасталигидан азият чекаман. Шунинг учун шифохонада ташкил этилган участкада халқ манфаатини устувор қўйган номзодларга овоз бердим.

Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасидаги 145-сайлов участкасида 200 нафар беморлар шаҳар, вилоят кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун номзодларга овоз беришмоқда.