G20 декларациясини тасдиқлашга 200 соатдан зиёд вақт кетди
Нью-Деҳлида бўлиб ўтган саммитда G20 раҳбарларининг қабул қилган қўшма декларациясини мувофиқлаштириш учун қарийб 200 соатлик "тўхтовсиз музокаралар" ўтказилган.
Аввалроқ, Россиянинг ишончли вакили Светлана Лукаш Ҳиндистондаги саммит форумнинг деярли ўн беш йиллик тарихидаги G20 учун энг қийинларидан бири бўлганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бу нафақат Украинадаги келишмовчиликлар, балки иқлим ўзгариши ва кам углеродли энергия тизимларига ўтиш каби масалалар бўйича турли позициялар билан ҳам боғлиқ.
Илгари ҳам Ҳиндистоннинг раислиги даврида G20 вазирлари қўшма декларацияларни келиша олмаган эди. Вазирлар даражасидаги барча учрашувлар, хусусан, G20 ТИВ раҳбарларининг учрашувлари якунлари бўйича "якуний ҳужжат ва раиснинг резюмеси" имзоланган. Бундай ҳужжат бир ёки бир нечта фикрлар бўйича конценсус бўлмаган тақдирда қабул қилинади. Ўша пайтда Россия ва Хитой қарши чиққан ва Украина билан боғлиқ бандни декларациялар матнига киритишга тўсқинлик қилишган. G20 декларацияси учун ҳам Украина банди тўсиқ бўлиши кутилган эди.