Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асари BBC’нинг «Барча даврларнинг 100 та энг буюк болалар китоблари» рўйхатига киритилди

Ушбу рўйхатни шакллантириш учун 56 мамлакатдан танлаб олинган 177 экспертга «Барча даврларнинг энг яхши болалар адабиётларига қайси асарлар киради?» дея савол берилган. Улар ўз танлови бўйича 10 та энг яхши болалар китоби рўйхатини тузган.

BBC’нинг умумий рўйхатда «Шум бола» 73-ўринни эгаллади.

Ғафур Ғуломнинг болалиги, XX аср бошидаги Тошкент ҳаёти тасвирланган «Шум бола» қиссаси 1936 йилда ёзилган. Қиссада шум бола Қоравой ҳақида ҳикоя қилади. Қоравой уйидан кетиб қолиб, ўзининг топқирлиги, зукколиги, шўх-шаддодлиги туфайли турли саргузаштларни бошидан кечиради.