Ғарб давлатлари киберқуролларнинг янги турларидан фойдаланяптими?

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Украина ҳудудидан Россияга уюштирилаётган киберҳужумларда Пентагон ва НАТОнинг қўли борлигини айтмоқда.

Қайд этилишича, 2022 йил бошидан буён Россиянинг муҳим инфратузилма объектларига умумий ҳисобда беш мингдан ортиқ хакерлик ҳужумлари қайд этилган. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли салбий оқибатларнинг олди олинган.

"Аниқланган компьютер таҳдидларини таҳлил қилиш жараёнида АҚШ ва НАТО мамлакатлари томонидан Украина ҳудудидан туриб, Россиянинг фуқаролик объектларига нисбатан оммавий компьютер ҳужумлари уюштирилгани маълум бўлди. Бунда улар Украинанинг тармоқ инфратузилмасидан фойдаланган. Ғарб давлатлари махсус бўлинмалари янги турдаги киберқуроллардан яширин равишда фойдаланмоқда”, - дейилади rbc.ru хабарида.

Хабарда айтилишича, “Киберҳужумлар Пентагон қўшма қўмондонлигининг бевосита иштирокида халқаро ("Anonymous", "Silence") ва миллий ("Ghost Clan" — АҚШ, "RedHack" — Туркия, GNG — Грузия, "Squad 303" — Польша) хакер жамоалари ёрдамида амалга оширилган.