Киберхавфсизлик: ДХХ бу соҳада ваколатли орган этиб белгиланмоқда
Киберхавфсизлик — ахборот хавфсизлиги бўлиб, у шахс, жамият ва давлат манфаатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳолатини англатади. Бу ҳақда, аниқроғи, «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Янги қонуннинг мақсади:
- Ўзбекистон кибермаконида киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш;
- киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли органнинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;
- миллий киберхавфсизлик саноатини рағбатлантириш, ривожлантириш учун ҳуқуқий базани яратиш: давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, киберхавфсизлик бўйича мутахассислар тайёрлаш, миллий операцион тизим ва дастурий таъминотлар яратиш ва бошқалардан иборат.
Қонун лойиҳасига кўра, киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат хавфсизлик хизмати белгиланмоқда.