Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ғазабдан фойда борми?

Бор... 

То ғазаб бор экан,  сен доимо ҳақиқатларни эшитаверасан...

Душмандан фойда борми?

Бор...

Улар бор экан қўлингдаги созинг ғамгин ноталарни ўта ҳассослик билан чалади...

Дўстдан фойда борми?

Бор...

Уларга мард бўлсанг, демак сендек дўстдан, дўстликдан фойда бор...

Танқиддан фойда борми?

Бор...

Танқид қилувчилар аслида ҳамма жойга биринчи бўлиб етиб борадиганлардир... Фақат уларгина ўзининг сенга мухлислигини ташхислай олмаган асл беморларингдир... Ранжима!

Баҳсдан фойда борми?

Йўқ..

Сен яхшиси сукут қил...

Айёр одамдан фойда борми?

Ҳа...

Улар сенга қилни қирқ ёришни ўргатади...

Номарддан фойда борми?

Бор... 

Улар сенга номардчилик қилишганида, дунёнинг паст баландини яхшироқ англайсан. Чунки пастлар айнан улардир...

Марддан фойда борми?

Ҳа...

У сенга ўз қолипини ташлаб кетадиган ягона мард инсондир... Бу қолипда сенам бошқаларга яхшилик қиласан...

Оқдан фойда борми?

Ҳа, қорани ва кулрангни ажратишни ўрганасан...

Қораданчи?

Қора сенга ичга ютишни ўргатади, тун қўйнида унинг зокир аҳли бор...

Жангдан фойда борми?

Бор...

Агар кучли инсон бўлсанг, у ерда бир лаҳза бўлишинг, орқада писмайиб юришингдан кўра кўпроқ сенга ҳаловат беради...

Хуллас, яхши-ю, ёмондан ақлинг бўлса, фойда олаверасан... Ҳар вазиятдан фойдаланишни биласан... Қисқаси ҳаммаси албатта, сенинг фойдангга ҳизмат қилишини қачондир тушуниб етасан...