Германия карантинни кучайтирди, Италия ресторанларини очди
Енгил карантин чоралари натижа бермади ва Германия аҳолиси анъанавий қишки базмлардан воз кечишга мажбур. Улар Рождествони тўққиз кишидан кўп бўлмаган тор доирада нишонлаши мумкин. Янги йилда оммавий йиғинлар бутунлай тақиқланган. Жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичилса, жарима. Майдонларда пиротехника воситаларидан фойдаланишни маҳаллий ҳукумат ҳал қилади.
Бундан ташқари, немислар арча остидаги совғасиз қолиши мумкин: "Чакана савдо дўконлари 16 декабрдан эътиборан ёпилади. Қолган очиқ магазинларда фақат озиқ-овқат ва энг зарур маҳсулот сотиб олиш мумкин. Шунингдек, у ерда ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси пайдо бўлмаслигига ҳаракат қиламиз. Бундан ташқари, биз Янги йил арафасида пиротехника воситаларини сотишни тақиқлаймиз", деди Германия канцлери Ангела Меркел.
***
Айни пайтда, Италия чекловларни юмшатмоқда. Якшанба кунидан бошлаб мамлакатда коронавирусни юқтириш хавфи юқори бўлган "қизил ҳудудлар" энди расман мавжуд эмас. Рангини биринчилардан бўлиб "сариқ"қа алмаштирган Ломбардия аҳолиси ва ниҳоят эркинлик туйғусини тўлақонли ҳис этиш учун янги очилган бар ва ресторанларга йўл олишди. Аммо бундай жойларда фақат кечки соат 18:00 гача ўтириш мумкин холос. Соат 22:00 да барча уйида бўлиши шарт. Чунки мамлакатда ҳали ҳам комендантлик соати ўз кучида.
"Мен бу ерга келишни жуда хоҳлардим. Бугун эрталаб уйғондим ва шу заҳоти қарор қилдим: биринчи навбатда севимли кафемга бораман ва нонушта қиламан. Мен бахтлиман", дейди маҳаллий фуқаро.
"Албатта, буларнинг барчаси бизга етишмаяпти", дейди у билан яна бир италиялик.
***
Пандемияга қарамай, Рождество олди талвасаси Португалияни қамраб олди. Карантин енгиллиги кучга кирган Лиссабондаги бир нечта ҳудудлар савдо марказлари олдида оломон саф тортмоқда. Маҳаллий ҳокимият фуқароларни дам олиш кунлари аҳоли гавжум бўлган жойларга боришдан тийилишга чақирмоқда.
***
Россия пойтахти аҳолиси учун хушхабар. Шаҳар ҳокими Сергей Собянин Янги йил байрамларида Москвада комендантлик соати бўлмаслигини эълон қилди. Шунингдек, спиртли ичимликлар савдоси чекловларини бекор қилди.