Германия “тиббиёт соҳасидаги НАТО” ташкил этиш ниятида
- 08.06.2020 16:30
- 59
- Хориж
Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Йенс Шпан коронавирус пандемиясига ўхшаш тиббий инқироз масалаларини ҳал қилиш билан шуғулланадиган ягона Европа альянсини ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақида Газета.ru нашри хабар бермоқда.
Нашр тақдим этган маълумотга кўра, вазир Европанинг барча тиббий ходимларига фойдаланиш имконини берувчи ягона тизим барпо этилиши зарур, деб ҳисобламоқда. Шпаннинг фикрига кўра, бундай тизим тез ва самарали ёрдам кўрсатиш имконига эга бўлади.
“Янги альянс тиббиёт соҳасидаги ўзига хос НАТО бўлиши мумкин”, дея таъкидлади вазир.
Бундан ташқари, у касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш Европа маркази фаолиятини кенгайтириб, уни умумевропа вирусология институтига айлантиртилишига қизиқиш билдирди.
Теглар:
Германия