Гиёҳвандликка қарши курашиш борасидаги тарғибот тадбирлари сифатли ташкил этиляптими?

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида 26 июнь – “Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни” муносабати билан тарғибот тадбири ўтказилди.
Мазкур сана муносабати билан тарғибот ойлиги эълон қилинган бўлиб, ушбу тадбирда қилиниши лозим бўлган ташвиқот ишлари таҳлил қилинди.
Вилоят ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси, ОИТС, наркология марказлари, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси масъул ходимлари ва ёшлар иштирок этган тадбир давомида гиёҳвандлик ва унинг зарарли оқибатларини ўзида акс эттирган ҳужжатли фильм намойиш қилинди.