«Google» хариталар очиб берган баъзи ажойиб топилмалар

Интернетда тасаввур қилишингиз мумкин бўлган барча нарсани клавитурадаги тугмачани бир босиб, топиб олиш мумкин. Google хариталар ёрдамида эса баъзида ҳеч қачон хаёлга келмаган топилмалар қилиш мумкин. Бугунги мақолада «GoogleEarth»(Гугл Ер)нинг сайёрани ўрганиш чоғидаги энг ноодатий ва таъсирли топилмалари келтирилган.

2006 йилда Мичиган штатининг Байрон шаҳарчасида яшовчи 72 ёшли Девид Ли Найлз изсиз ғойиб бўлди. Фақат тўққиз йил ўтгач, 2015 йилда Google томонидан суратга олинганидан сўнг, унинг автомобили уй яқинидаги кўл тубидан топилди.

Кимдир тасодифан Қозоғистондаги “геоглифлар”ни топди. Олимлар уларни қадимги цивилизациялар қолдирган деб ҳисоблашади.

Яқинда GoogleEarth АҚШнинг махфий ҳарбий базаси бўлган "6-майдон" ни топишга муваффақ бўлди.

Иорданияда топилган геоглифлар қиш пайтидаги қуёш чиқиши ва ботишини тасвирлаб беради.

Google хариталарда қон-қизил рангли кўлни топиш мумкин. У Ироқдаги Садр Сити шаҳар чеккасида жойлашган ва нима сабабдан бундай рангга бўялганлигини ҳеч ким билмайди.

Американинг Туксон манзилгоҳидаги (Аризона) қабристонда минглаб самолётлар ўзининг сўнгги қўнимини топган.

Дунёга машҳур америкалик телебошловчи Опра Уинфрининг юзи тасвирланган маккажўхори лабиринти

Коронадо шаҳридаги Амфибия денгиз ҳарбий флоти базаси тасодифан свастика шаклини тасвирлайди. Бу шунчаки тасодиф бўлса керак.

Канададаги табиий геоформация (шаклланиш) "Чексизлик қўриқчиси" деб номланади.  GoogleEarthни ўрганаётган бир қиз тасодифан профилдаги юзга ўхшаб кетадиган бу ноёб рельеф шаклини топиб олди.

 «SS Jassim» кемаси 2003 йилда чўкиб кетган. Ҳалокат кўлами шунчалик катта эдики, у фақат GoogleEarth орқали топилган эди.