Грециядаги масжид тошбўрон қилинди
Грециянинг Трикала шаҳридаги Курмуш масжиди вандаллар томонидан тошбўрон қилинди. Бу ҳақда маҳаллий Trikalanews.gr портали хабар берди.
Нашрнинг фикрича, бу ҳолат Туркия Президенти Ражап Тайипп Эрдўғаннинг Истамбулдаги Авлиё София ибодатхонасини масжидга айлантириш тўғрисидаги қарорига жавоб бўлиши мумкин.
Ҳужум тунда уюштирилган, бир нечта одам масжид деразаларини тошбўрон қилиб синдирган.
Трикала маъмурияти воқеа ҳақида полицияга хабар берди. Айни вақтда айбдорлар қидирилмоқда ва бундай вазиятлар бошқа такрорланмаслиги учун зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Курмуш масжиди XVI асрда Осман шоҳ буйруғига биноан меъмор Синан томонидан барпо этилган ва Греция ҳудудида сақланиб қолган ягона тарихий обида ҳисобланади.
Эрдўған томонидан Авлиё София ибодатхонасига масжид мақоми берилишини Греция ҳукумати кучли норозиликлар билан қаршилади. Греция томон ЕИ давлатларидан Туркияга нисбатан санкциялар эълон қилишни талаб қилмоқда.