Греция "яшил олтин"га янги бозор қидиришга мажбур

Иқтисодиётнинг кўплаб соҳалари учун шафқатсиз коронавирус Грециянинг "яшил олтин"ини ҳам аяб ўтирмади. Жорий йилда зайтун ёғи секторининг даромади 650 миллион евродан ошмади. Бу 2019 йилга нисбатан 20 фоизга кам дегани.

Сабаби жуда оддий: зайтунзорларнинг деярли барчаси оилавий корхоналар ва чегаралар ёпиқ бўлганлиги сабабли ҳосилни йиғиш учун мавсумий ишчилар кучига ишониб бўлмайди. Энди улар фақат яқин қариндош-уруғи ёки қўшнилар ёрдамига таяниши керак.

"Зайтун йиғадиган ишчилар йўқ, оиламиз эса барча ишларни гарданига ололмайди. Шунинг учун яқин қариндошлар ёрдамга бел боғлашади. Биз тўрт ака-опалар, уларни биргалашиб йиғамиз", дейди зайтун етиштирувчиси Панайотис Оуцикас.

Маҳаллий аҳоли асосан каксалардан иборат бўлгани учун бундай иш уларга оғирлик қилади. Ҳар қандай маҳаллий ёрдам чет эллик ишчиларга бўлган эҳтиёжни қондиролмайди. Никос Аргиракис минглаб зайтун дарахтларини йиғиб олиш учун синглиси ва кекса онасидан ёрдам сўрайди.

«Олдинги йилларда қишлоғимизга 100 дан 120 нафаргача чет эллик ишчилар келарди. Бу йил уларнинг сони бор-йўғи 20 нафарга яқин», дейди Никос Аргиракис.

Ўтган йили Грецияда 275 минг тонна зайтун ёғи ишлаб чиқарилди. Мамлакат бунда Испания, Италия ва Тунисдан кейинги тўртинчи ўринда туради. Аммо ишлаб чиқаришнинг пасайиши – ягона муаммо эмас. Карантин чоралари туфайли ресторан, ошхона ва бошқа шунга ўхшаш муассасалар ёпилиши зайтун ёғига бўлган талабни камайтирди. Энди юнон "яшил олтин"ига янги бозорлар қидириш керак.