Грециянинг Самос оролида юз берган зилзила туфайли олти ойлик фавқулодда вазият эълон қилинди
- 01.11.2020 13:40
- 102
- Хориж
Бу ҳақда Грециянинг Фуқаролар муҳофазаси бош котибияти маълум қилди.
“Фуқаролар муҳофазаси ва инқирозли вазиятларни бошқариш вазирининг ўринбосари Никос Хардалиаснинг буйруғи ва Фуқаролар муҳофазаси бош котиби Василос Папагеоргиу қарорига биноан, Шарқий ва Ғарбий Самос муниципалитетларида фавқулодда вазият (ФВ) эълон қилинди”, - дейилган РИА Новости нашрига тақдим этилган маълумотда.
Фавқулодда вазият жорий этилиши кучли зилзила оқибатларини бартараф этиш учун зурур, чунки ФВ зарурий қарорлар қабул қилишни соддалаштиради. Регламент олти ой, 2021 йил 30 апрелга қадар давом этади.
30 октябрь куни Эгей денгизида кучли зилзила юз берди. Зилзила туфайли Грециянинг Самом ороли ва Туркиянинг Измир вилояти Сеферихисар шаҳри жиддий талафот кўрди. Греция сейсмологлари зилзила кучини 6.9 магнитуда, дея баҳоладилар.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа