Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келди. Кейинги манзил Самарқанд!
UFC бўйича жаҳон чемпиони россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов инстаграмдаги саҳифасида Тошкентга келгани ҳақида пост жойлади, деб хабар бермоқда kun.uz нашри.
“Меҳмондўстлик учун раҳмат, биродарлар. Тошкент салқин экан, ҳечқиси йўқ, ифторда Самарқандча ош еб, исиниб оламиз”, - деб ёзди Нурмагомедов твиттердаги саҳифасида инстаграмдаги постига ҳавола бериб. Бу гапидан спортчининг Самарқандга ҳам боришини тушуниш мумкин. Суратда Нурмагомедов ўзбекистонлик Отабек Умаров ҳамда Ойбек Турсунов билан тушган.