Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Бугун Ўзбекистоннинг катта қисмиди об-ҳаво иссиқ бўлади. Кун ўртасига келиб эса ҳаво 34 даражагача, жанубда ва чўл зонасида 37 даражагача исийди. Бугун бу йилги шу вақтгача бўлган апрелнинг энг иссиқ куни бўлади.

Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун фақат республиканинг шимолий туманларига навбатдаги нам ҳаво оқими киради ва кечга бориб Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида айрим жойларга ёмғир ёғади ҳамда момақалдироқ бўлади. Ҳарорат бошқа жойларга қараганда пастроқ — 23-28 даража атрофида бўлади. Бугун кечаси ва эртага эрталаб республиканинг шимолий туманларида ёмғир давом этади. Шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Эртага кундузи ёғингарчилик зонаси республиканинг марказий ва жанубий ҳудудига кўчади. 28 апрелда кундузи ва 29 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 28 апрелда айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида 29 апрель кечга бориб ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика ҳудуди бўйлаб босим кўтарилади ҳарорат эса пасаяди ва 29 апрелда 20-25 даражани ташкил қилади.

30 апрелда ва 1 май куни бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. 2 майда эса икки кунлик танаффусдан сўнг мамлакатимизда яна ёмғир ёғиши мумкин. Бу кунларда ҳарорат 23-28 даража атрофида бўлади.