ҲАМАС ҳаракати 30 дан зиёд гаровдагиларни озод қилишга рози. Корея президенти Юн Сек Ёлни ҳибсга олишдан бош тортилди. Суриянинг янги ҳукуматига айбловлар ёғилмоқда
🔹 ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувининг биринчи босқичи доирасида Исроил томони таклиф қилган рўйхатдаги 34 нафар гаровга олинганларни озод қилишга рози бўлди.
🔹 Алиев яна бир бор Россия вакилларини Ақтаудаги авиаҳалокатда ва "воқеани бости-бости қилишга" уринишда айблади. “Ишонч билан айта оламанки, Озарбайжон фуқароларининг ушбу офатда ҳалок бўлганлигида айб Россия Федерацияси вакилларида”, иқтибос келтиради Озарбайжон президентидан Азертаж агентлиги. Ҳалок бўлган экипаж аъзоларининг оила аъзолари ва тирик қолган стюардессалар билан учрашувда Алиев Озарбайжон адолатни, айбдорларнинг жазоланишини, “тўлиқ шаффофликни ва инсоний хулқ-атворни” талаб қилишини айтди.
🔹 Корея Республикаси полицияси мамлакат президенти Юн Сек Ёлни ҳибсга олиш ордерини мустақил равишда амалга оширишдан бош тортди. Полиция юридик текширувдан сўнг ордернинг ҳуқуқий мақоми баҳсли деган хулосага келган.
🔹 Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози яна судланмоқда. Бугун у коррупция ва 2007 йилги президентлик кампаниясини ноқонуний молиялаштиришда айбланиб судга чақирилди. Сиёсатчи Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаддафийдан 50 миллион еврога яқин пул олганликда айбланмоқда.
🔹 Жо Байден маъмурияти Россия нефть экспортига қарши янги санкциялар пакетини тайёрламоқда.
🔹 Шимолий Корея баллистик ракетани учирди, у тахминан 1100 километр учиб, Япон денгизига тушган. Пхеньян охирги марта 2024 йилнинг 5 ноябрида баллистик ракета учирган эди.
🔹 Канаданинг Атлантика океанидаги Нюфаундленд ва Лабрадор провинцияларида эсган бўронли шамоллар туфайли 8 мингдан ортиқ хонадон ва бошқа объектлар электр таъминотисиз қолди. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
🔹 "Мен Трамп бу урушни тўхтата олишига ишонаман". Бу ҳақда Зеленский подкастернинг Трамп ва Путин билан учрашиш эҳтимоли ҳақидаги саволига жавоб берди. Зеленский Трамп Украина учун кучли хавфсизлик кафолатларини таклиф қила олишига ишончи комил эканлигини қўшимча қилди. Шундан кейингина руслар билан урушни тугатиш ҳақида гап бўлиши мумкин.
🔹 Суриянинг янги ҳукуматига нисбатан исломийликда айбловлар кўпаймоқда. Ижтимоий тармоқларда икки аёлнинг қатл этилиши акс этган иккита видео тарқалмоқда. Улар 2015 йилда суратга олингани айтилган.