Ҳар 15 дақиқада оқими тўхтаб қоладиган ғалати булоқ

Интермиттен Спринг (тўхталиб қоладиган пружина) булоғи дунёдаги энг сирли табиат мўъжизаларидан бири сифатида танилган, чунки у ҳар 15 дақиқада ўз оқимини тўхтатади.

Тайна странного ручья, который перестаёт течь каждые 15 минут

Ушбу ғалати сой АҚШнинг Вайоминг штатидаги Афтон шаҳрига яқин жойлашган. Номланишидан келиб чиқиб, оқимдаги сув тахминан 15 дақиқа давомида узлуксиз оқади, сўнгра бир вақтнинг ўзида тўхтаб қолади, бирмунча вақтдан кейин асл айланиш жараёнини давом эттиради.

Сойнинг суви муздек совуқ ва тиниқ.
Бу ерга келган сайёҳлар катта сув оқими қоядаги тешикдан пастга тушиб, гўзал кичик жилға ҳосил қилиши, тахминан 15 дақиқадан сўнг оқим қуриб қолиши ва бу ҳодиса қайта ва қайта такрорланиб туришининг гувоҳи бўлишади.

Ҳозиргача сойнинг муттасил оқмаслигининг сабаби ҳамон мутахассисларнинг бош оғриғига сабаб бўлган муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Бироқ, улар бу сирни тушунтириш учун жуда ишонарли назарияни ўйлаб топишди.

Мутахассислар оқимнинг тўхтаб қолиш мароми табиий сифон (юқорироқдаги идишдан пастроқдаги идишга суюқлик ўтказадиган букик найча) нинг таъсирига боғлиқлиги ва унинг натижасида сув тўплангач, пастга тушади, оқади ва кейинги сафар тўплангунча тўхтаб қолади, деб таъкидлашмоқда.

Фаразга кўра, ер ости ғорида узлуксиз сув оқими мавжуд бўлиб, унинг энг юқори нуқтаси оқим юзасидан юқорига жойлашган ғордан чиқиш йўли бўйлаб тор қувур ҳосил қилади.

Схема сифонного эффекта, возникающего у ручья Интермиттен Спринг. Фотография: Bonacci & Bojanic.

“Айни дамда биз бундан ишончлироқ тушунтириш топа олмаяпиз. Булоқ сувидаги газлар миқдори текширилганда, сув ҳаво билан тўйинганлиги аниқланди. Бу эса яна бир бор сифон назариясининг ҳақиқийлигини тасдиқлайди -, дейди Юта университети гидрологи профессор Кип Соломон. - Оқимнинг даврийлигининг яққол намоён бўлиши ёзнинг охиридан кеч кузгача содир бўлади. Шу сабабли бу ноёб табиат мўъжизасини тадқиқот қилишни хоҳлайдиганлар учун энг яхши вақт", қўшиб қўйди профессор.

Тайна странного ручья, который перестаёт течь каждые 15 минут

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.