Ҳар бир фуқаро бепул психологик ёрдам олиши мумкин

Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 октябрдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Унга кўра, “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиши шарт.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармасидан олинган маълумотга кўра, айни кунда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларида тегишли психологик ёрдам кўрсатиш хизматлари йўлга қўйилган.
Яъни, сиз марказга борган ҳолда хизматдан бепул фойдаланишингиз мумкин. Малакали мутахассислар сиз ва яқинларингизга оилавий муаммолар, стресс, депрессия ҳолатларини енгиш, ўзига ишонч ва ҳаётий кўникмаларни оширишга қаратилган психологик ёрдамларни кўрсатишади.