Ҳарбий харажатлар учун энг кўп маблағ сарфлайдиган давлатларни биласизми?
Дунёдаги барча давлатларнинг йиллик ҳарбий харажатлари ҳисоблаганда 2 триллион доллардан ошиб кетади.
Ҳарбий харажатлар бўйича дунёда АҚШ мутлоқ етакчи ҳисобланади ва унинг ҳарбий харажатлар учун сарфлаётган маблағи Ер юзида ҳарбий харажатлар учун сарфланаётган маблағнинг 35% ни ташкил этади.
Ҳарбий харажатлар учун энг кўп маблағ сарфлайдиган ўн бешлик қўйидагилар:
(Рақамлар миллиард долларда кўрсатилган. Фоизларда кўрсатилган рақамларда ҳарбий харажатлар мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулотининг неча фоизини ташкил этишини билиш мумкин)
- АҚШ 610 3.1%
- Хитой 228 1.9%
- Саудия 69.4 10%
- Россия 66.3 4.3%
- Ҳиндистон 63.9 2.5%
- Франция 57.8 2.3%
- Буюк Британия 47.2 1.8%
- Япония 45.4 0.9%
- Германия 43.3 1.2%
- Жанубий Корея 38.2 2.6%
- Бразилия 29.3 1.4%
- Италия 29.2 1.7%
- Австралия 27.5 2.0%
- Канада 20.0 1.3%
- Туркия 18.2 2.2%
Эслатма: Дунёдаги турли давлатларининг ҳарбий харажатлари кўплаб манбаларнинг ҳисоб-китобларига кўра қилинади. Бу ерда sipri.org манбаси асосидаги рўйхат келтирилаяпти.