Ҳарбийлар Нурободдаги чекка қишлоқларда яшовчи имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олди

Бугун, 23 апрель куни Марказий ҳарбий округга қарашли “Каттақўрғон” полигонидаги ҳарбий қисм томонидан Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги чекка қишлоқларда яшовчи имконияти чекланган фуқаролар холидан хабар олди.

– Синовли кунларда ҳарбий қисм жамоаси томонидан хайрия маблағи йиғилиб, имконияти чекланган оилаларга моддий кўмак беришни мақсад қилдик. Шу билан бирга аҳоли хонадонларида дезинфекция ишлари ҳам олиб борилди. Тадбир давомида фуқароларнинг тана ҳарорати текширилмоқда. Бу каби эзгу ишлар, албатта ўзининг ижобий самарасини беради, – дейди майор Акбар Расулов.

Бундан ташқари, қишлоқдаги кам таъминланган оилаларга тиббий ҳимоя воситалари ва ниқоблар тарқатилди.

Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.