Ҳайдовчи пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёлни уриб юборди
Ижтимоий тармоқларда "Самарқандда "Спарк" автомобили пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёл кишини уриб юборди!" сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан республика ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълумот берди.
Маълумотда айтилишича, жорий йилнинг 4 июль куни соат 17:30 ларда ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Х.Т. "Спарк" русумли автомобилда Самарқанд шаҳри, Рўдакий кўчаси бўйлаб Беруний кўчаси томон ҳаракатланаётган вақтида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пиёда, 1965 йилда туғилган Д.М.ни уриб юборган.
🔹Оқибатда пиёда Д.М. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
❗️Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.