Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳаётда рўй бераётган ҳодисаларнинг ҳаммаси бу фикрларимизнинг аксидир

Бу албатта шундай. Ҳаётимиздаги ҳамма нарса фикр ва ҳиссиётларимизнинг акси. Ҳаётда ўзгаришлар бўлиб туради, бу нафақат ўзимиз, балки атрофдагиларимизга ҳам уларнинг фикри ва бизнинг уларга қилган ишончимиз туфайли таъсир кўрсатади. Буларнинг барчаси тақдиримизга бевосита таъсир кўрсатадиган мувозанат ёки номутаносиблик манбаидир.

Ҳаёт йўлингизда эришмоқчи бўлган натижаларга эътиборингизни қаратишингиз жуда муҳим. Буни амалга ошириш учун  тиришқоқлик  қўллашингиз ва биринчи навбатда ўзингизга нисбатан қатъий бўлишингиз керак. Шу билан бирга қарама-қаршиликлар пайдо бўлганида баъзи вазиятларни ўрганишни ва қабул қилишни ўрганишингиз зарур. Аслида, қийинчиликлар ва келишмовчиликларнинг асосий сабаби айнан шу омиллардир. Шундай бўлса-да, бу ажойиб тажриба ўз натижаларини беради.

Ҳар бир инсон маълум даражада дунёда содир бўлаётган ҳодисалар учун жавобгардир. Бу ерда гап нафақат бирор кишининг шахсий ҳаракатлари тўғрисида кетяпти, балки мавҳум муҳокама назарда тутилган. Албатта, сизнинг ҳаётингиз фақат сизга тегишли ва уни қандай бошқариш кераклиги ўзингизга боғлиқ. Бундан ташқари, ҳаётимизда ҳеч нарса ҳеч қандай сабабсиз содир бўлмаслигини тушуниб олишимиз керак. Ҳеч қандай шароит шунчаки ҳосил бўлмайди. Биз ҳар доим белгиларга эътибор қилмаслигимиз сабабли уларни кўрмаймиз.

Ҳар бир содир бўлаётган ҳодиса – бу бизга қаратилган белги ёки берилаётган муҳим бир хабар. Биз эса хабарчилармиз. Шу сабаб ҳаётимиздаги ҳамма нарса, ютуқ ва муваффақиятсизликлар фикрларимиз ва ҳиссиётларимизнинг аксидир.

Ҳаётингизда дуч келган кечинмалар, бахтсизлик ёки азоб-уқубатлар сабабчиси ўзингиз эканлигингиз тўғрисидаги тахминларни мутлақо бемаъни гап деб ўйлашингиз мумкин. Бироқ бу ҳақиқат. Агар сиз ҳақиқий бахтли инсон бўлишга қарор қилсангиз ёки бахт ва фаровонликка эришиш учун керакли ҳаракатларни бошласангиз, ҳаётингиз бутунлай бошқа томонга ўзгара бошлайди.

Ўзингизни фақат жисмоний даражада қабул қилиб, ҳар доим ўзингизнинг хоҳиш ва эҳтиёжларингиз тўғрисида ўйлашни бас қилинг. Ички уйғунлик ва хотиржамликда яшай бошласангиз, ўзингизни яхшилашга эҳтиёж қолмайди.

Инсон мияси ўзи орқали жуда кўп электр зарядларини ўтказа оладиган тармоқ. Бизнинг миямизнинг асосий мақсади нафас олишимиз учун ишлайди, юрагимиз эса ўз тезлигида уради. Умуман олганда, миянинг вазифаси жисмоний мавжудлигимизни давом эттиришимиз учун ҳамма амалларни бажаришида ва у руҳий табиатга оид маълумотларни қайта ишлай олмайди. Бу ишларни фақат қалб ва юрак бажаради. Яратувчанлик жараёни фақат ҳаракатларимиз ва фикрларимиз билан тугамайди. Бу жараёнда сезги  ёрдамида ҳис қила оладиган барча омиллар ҳам фаол иштирок этади.

Туйғулар-чи, ҳис-туйғу ҳақида нима дейиш мумкин? Айнан туйғуларимиз ҳаётимиз шу ерда, ҳозир ва кейинчалик қандай бўлиши учун жавобгар бўлиб қолади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.