Ҳеч бир ҳужжатсиз пахта олиб кетаётган автомашина тўхтатилди

2020 йил 29 октябрь куни Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПҲБ махсус отряд 1-сафарбарлик гуруҳи инспектори, сафдор Х.Мамадиев Қарши тумани Сарой қишлоғи ҳудудида хизмат олиб бораётганда, соат 20:00 ларда "Форд" русумли транспорт воситасини тўхтатади.

Текширув давомида автомобиль юкхонасида ҳайдовчи ҳеч қандай ҳужжатсиз 500 килограмм пахта олиб келаётганлиги аниқланди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБ ходимлари томонидан суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.