Ҳиндистонда "қора моғор" билан касалланганлар сони 40 мингдан ошди

Ҳиндистонда 40,8 мингта "қора моғор" касаллиги аниқланди, 3 мингдан ортиқ киши вафот этди, деди Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Харш Вардхан.

"Замбуруғли инфекциядан ўлим даражаси 3 129 ҳолатни ташкил этди, жами 40 минг 845 касалланиш ҳолати қайд этилди, шундан 31 минг 344 кишида бурун, бурун придаток бўшлиғи, мия қисмлари зарарланган", деди у брифинг давомида.

Шу билан бирга, замбуруғ қайд этилган 32 фоиз беморлар 18-45 ёшга тўғри келади. 45-60 ёшли беморлар 42 фоиз, ундан катталар 24 фоизни ташкил этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари беморларнинг 64 фоизи қандли диабетга чалинган, 53 фоизи эса стероид (яллиғланишга қарши) воситалар қабул қилганини таъкидлади.

Мукормикоз ёки «қора моғор» – замбуруғли инфекция асоратидир. Касаллик атроф-муҳитдаги замбуруғли споралар билан алоқада бўлганда ёки жароҳатланган теридан кирганда ривожланиши мумкин. Касаллик диабет билан оғриганларга, шунингдек касалликдан кейин, хусусан, коронавирус билан касаллангач, иммунитети пасайганларга хавф туғдиради.

Г.Холдорова тайёрлади.