Ҳиндистонлик миллиардер Мумбай харобаларини замонавий марказга айлантирмоқчи, аҳоли эса хавотирда
Adani Group саноат конгломерати эгаси Гаутам Адани Мумбайдаги Ҳиндистон ва Жанубий Осиёдаги энг йирик Дхарави хароба ҳудудини замонавий шаҳар марказига айлантириш учун қайта қуришни бошлаш ниятида эканлигини айтган.
Мумбай шаҳар корпорацияси шу ҳафта бошида Аданининг Дхаравини қайта қуриш тендерида ғалаба қозонганини тасдиқлади, 253 гектарлик улкан хароба ҳудуди ўрнида янги турар-жойлар қуриш учун 50 миллиард рупий (619 миллион доллар) сармоя киритди.
Адани гуруҳига ишларни амалга оширишга ҳудуд кулбаларида яшовчи 1 миллион камбағални кўчириш зарурати тўсқинлик қилмоқда. Дхарави аҳолиси қайта қуриш режаларидан хавотирда. Хароба кулбалар ўрнида кўп қаватли уйлар қурилса, уй-жой ижараси нархи кўтарилиб, кам таъминланган аҳолининг бунга қурби етмайди.
Мумбайнинг ғайриоддий ҳудуди, содда қилиб айтганда, аҳоли зичлиги жуда юқори бўлган хароба ҳудуд - Дхарави кўплаб мукофот ва "Оскар"га сазовор бўлган, 2008 йилда чиққан “Харобгоҳдан чиққан миллионер ” фильми чиққандан кейин шуҳрат қозонган.