Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳоким ўринбосарларининг бош мутахассислари учун малака ошириш курслари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали Давлат бошқарув академияси билан ҳамкорликда вилоятда қуйи бўғин раҳбарлари, яъни туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарларининг бош мутахассисларига вилоятдаги соҳавий олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари ва давлат органлари, ташкилотларидан малакали амалиётчи мутахассисларни жалб этган ҳолда ўқув-машғулотлар ташкил этди.

– Ўқув машғулотлари давомида мутахассисларни ўз соҳалари йўналишида амалиёт ўташлари учун Самарқанд шаҳридаги катта қурилиш обьектлари, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда томорқаларда амалий дарслар ташкил этиш режалаштирилган, – дейди  Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали раҳбари Р.Қобилов. – 5 кун давом этадиган ўқув-машғулотларда, шунингдек, соҳа бўйича янги қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорларни жойларда татбиқ этиш, илм билан амалиётни бир-бирига интеграция қилиш, тингловчиларнинг ҳам касбий, ҳам шахсий компетенцияларини ривожлантириш йўналишида сабоқ берилади, тажриба алмашилади.

Бу каби малака ошириш курслари жорий йилнинг май ойи давомида барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги қуйи бўғин раҳбар ходимлари учун ташкил этилиши режалаштирилган.