Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Ҳозироқ мактабимизга етиб кела оласизми?” Аудио трансляциядан сўнг мутасаддилар 5-мактабга етиб борди

Кеча, 3 декабрь куни zarnews.uz телеграм каналида барча ўқитувчилар учун халқ таълими тизими муаммолари бўйича тўғридан-тўғри аудио мулоқот ўтказилиб, таклиф, савол ва фикр-мулоҳазаларга вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят бўлими раҳбари Ғайрат Бобохолов жавоблар қайтарди.

Иштирокчилардан бири онлайн трансляцияда Самарқанд шаҳридаги 5-умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаётган қурилиш ишларида камчиликлар борлиги айтиб, имкон бўлса мутасаддилар тезда мактабга келишини сўради.

Маълум бўлишича, трансляциядан сўнг мазкур мактабда қурилиш ишларини олиб борган пудратчи ташкилот билан бошқарманинг қурилиш бўлими ва шаҳар халқ таълими бўлими раҳбарлари иштирокида воқеа жойига етиб боришган.

Мурожаатда айтилган камчиликлар тасдиғини топган. Аниқланган камчиликларни тез кунларда бартараф этиш бўйича ишлар бошлагани айтилмоқда.