Ҳужжатсиз фаолият юритаётган ошхонага расмий огоҳлантириш хати берилди
“Samarqand – LIVE” телеграм каналида вилоят ҳокимиятининг тўғрисида жойлашган «Кўксарой» номли ошхонада тўлов терминали ва назорат касса машинаси йўқлиги ҳақида мулоҳаза чоп этилди.
Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўрганилганда юқорида номи қайд этилган ошхона ҳужжатсиз фаолият юритаётганлиги аниқланди. “Кўксарой” ошхонаси раҳбариятига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди. Ошхонада фаолият юритаётган 3 нафар ишчини ва фаолиятини қонуний рўйхатдан ўтказиш бўйича расмий огоҳлантириш хати берилди. Қонуний фаолият юритишлари бўйича батафсил тушунча ва харид чекининг аҳамияти, ҳужжатсиз фаолият юритаётганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар тушунтириб ўтилди.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки жамоатчилик назорати нафақат тадбиркорларнинг қонуний фаолият юритишида,балки давлат солиқ хизмати органлари ходимларини ҳам ўз вазифасига масъулият билан қарашида муҳим роль ўйнайди.
Шунингдек вилоят ҳокимлиги атрофида жойлашган барча умумий овқатланиш шохобчалари, савдо дўконларида “Харид чекини талаб қилиб олинг!” тадбирининг аҳамияти ҳақида профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Ҳурматли тадбиркорлар унутмангизлар давлат солиқ хизмати органлари инсофли солиқ тўловчиларнинг яқин кўмакдоши.