Мактаб ошхоналари фаолиятига рухсат бериладими? У қандай талабларга жавоб бериши керак?

Мактаб ошхоналари фаолият юритишига ССВ томонидан рухсат берилгани йўқ.

Мактаб ошхоналари фаолиятига рухсат берилганда:

➖ тана ҳароратининг ўлчаниши;

➖ сифатли ва иссиқ овқатларнинг тайёрланиши;

➖ болалар овқатланишида масофа 2 метрдан узоқроқ бўлишини таъминлаш;

➖ бир столда 4 нафардан ортиқ болалар ўтирмаслигини таъминлаш;

➖ қўлларни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш учун тўлиқ шароит бўлиши шарт (сув, совунлар, қоғоз салфеткалар ва ҳоказо).

"Санитария ва эпидемиология хизмати томонидан доимий равишда мактаблар ошхонаси санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишлари ўрганилади ва назорат қилиб борилади.

Бугунги кунда бу меъёрлар талаб даражада сақланиши мактаб раҳбарияти ва ходимлари ҳамда ота-оналар назоратида бўлиши керак", деб жавоб берди АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаев