Ҳуқуқий ахборот: болаларни муттасил равишда қийнаш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

Давлат болани зўравонликнинг барча шаклларидан, шу жумладан жисмоний, руҳий зўравонликдан, қийноқларга солишдан ёки шафқатсиз, қўпол, инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги муомаладан ҳимоя қилади.

Болаларга нисбатан зўравонлик қилиш унинг ҳуқуқий оқибатларига кўра маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Шунингдек, болаларни муттасил равишда қийнаш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.