Ибратли воқеа: Садақа
Бир куни туш кўрдим. Тушимда қувноқ ва шодон юрган ўликлар ортидан кетаётган маъюс кекса чолга нигоҳим тушди.
Мен ундан:
- Маҳзунлигингиз сабаби недандир? - деб сўрадим.
У жавобан:
- Анави шод-у хуррам юрганларга атаб аҳиллари яхшиликлар қилиб, садақалар улашиб туради. Менга атаб эса ҳеч ким садақа қилмайди.
Унга дедим:
- Зурриёдингиз йўқми?
- Нега энди, албатта, зурриёдим бор. Унинг иши дарёда. У матоларни ювиб, кун кечиради.
Уйқудан уйғонгач, дарё томон йўл олдим. Ва у ерда марҳумнинг ўғлини учратдим. Матоларни тош устига қўйиб "тор, тор" деб юваётган эмиш.
Ундан қизиқиб сўрадим:
- Ўғлим, бу нима деганинг?
- Эҳ, ризқим торлигидан, етишмовчиликдан нолияпман-да, ота, - деди.
- Вафот этган отангга атаб ҳеч садақа қилдингми? - деб сўрадим.
- Дунё молидан ҳеч вақоим бўлмаса, қандай қилиб уларга садақа қилай?
- Арзимаган оддий нарсанг бўлса ҳам, чиқариб, садақа қилиб юборгин, болам.
Йигит менинг гапларимдан кейин челагидаги сувдан уч чўмич олдида, қирғоқ томон улоқтириб деди:
- Мана шу, отамга қилган садақам бўлсин. Мен бундан ортиқ нарсани садақа қилолмайман.
Шу туни мен яна ўша кекса одамни тушимда кўрдим. У жудаям масрур ва қувноқ эди. Мен ундан:
- Ҳозир аҳволингиз қандай? - деб сўрадим.
- Ўғлим менга деб озгина сув атади. Сувнинг менга нафи тегиб, ғамимни парчалаб, ювиб кетди. Сўнгра мен Аллоҳдан ўғлимнинг ҳалол ризқини кенг қилишини сўраб дуо қилдим.
- Ўғлингизни қуйган сувида сизга ажр ва савоб келтирадиган ҳеч қандай қимматбаҳо нарса бўлмаган эди-ку. Кошки эди бирон бир кишининг чанқоғини қондирган бўлса.
- Ўғлимнинг оз миқдордаги атаган суви дарёдан чиқиб қолган ва охирги нафасини олаётган миттигина балиқчага етиб бориб, уни дарёгача оқизиб кетди. Шундай қилиб, озгина сув ҳушсиз ётган балиқчани ўлимдан қутулиб қолишига сабабчи бўлди. Мана шу ўғлим томондан келган хайрлиги туфайли Аллоҳ таоло мени кароматлади. Мен эса Аллоҳ таолога дуо қилиб, ўғлимни бу дунёсида ҳам, охиратида ҳам хайрлик билан ризқлантиришини сўраб дуо қилдим.
Орадан бир неча ойлар ўтгач, йигитнинг мол-давлати ортиб, бой ва бадавлат бўлиб кетганига ўзим гувоҳи бўлдим.
***
Озгина бўлса ҳам садақа беришдан ҳаё қилманг. Маҳрум қолишдан, озгина бўлса ҳам, берилган садақа хайрлироқдир. Ота-онанинг меҳри уларнинг вафотидан сўнг ҳам давом этаверар экан. Чунки Аллоҳ ота-онамиз вафот этгандан кейин ҳам уларнинг меҳри бизга етиб туриши учун бир эшикни очиб қўяр экан.