Ижтимоий шерикликни самарали таъминлаш учун нима қилиш керак? Бу борада Германия тажрибаси бизга қандай наф беради?

Ижтимоий шериклик нима? Унинг субъектлари кимлар? Ижтимоий шериклик соҳасида қабул қилинган қонунлар халқаро стандартлар талабига жавоб берадими? Бу борада Германиядан нималарни ўрганиш, ўзлаштириш мумкин? Немис мутахассислари билан таълим, соғлиқни сақлаш бандлик соҳасида қандай тажрибаларни ўртоқлашиш мумкин?

Самарқанд шаҳрида “Ўзбекистонда таълим, соғлиқни сақлаш ва бандлик соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари ва ташкилотлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш  органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни самарали таъминлашга кўмаклашиш” мавзусидаги тадқиқот-эксперимент лойиҳаси доирасида бошланган ўқув-семинарда шу каби саволларга жавоб изланди.

Ўзбекистон Республикаси “Оммавий-ҳуқуқий тадқиқотлар маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти ва Германиянинг Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда дастлаб шу мавзулардаги мавжуд лойиҳаларнинг мақсад ва вазифалари хусусида сўз юритилди.

Тадбирда “Zoom” платформаси орқали германиялик экспертлар ва мутахассислар ҳам иштирок этмоқда.

Семинар 17 июнга қадар давом этади.