Икки вилоят судьялари видеоконференцалоқа орқали тажриба алмашди

Самарқанд вилоят суди жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва Навоий вилояти суди жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъати биргаликда “Айбига иқрорлик тўғрисида келишув” ва “Дастлабки эшитувни ўтказиш тартиби” мавзуларида суд амалиёти ва қонунчиликни қўллашдаги масалалар юзасидан видеоконференцалоқа орқали семинар машғулоти ўтказди.
Суд фаолиятидаги мазкур янги институтларни самарали қўллаш учун аввало пухта ўрганиш керак. Ҳар бир судья ўқиб ўргангани алоҳида масала, лекин бир-биридан ўрганиш, ўзаро мулоқот қилиш орқали билганларни мустаҳкамлаш, эътибордан четда қолган, тўла тушунилмаган жиҳатларни қамраб олиш албатта ўзининг ижобий натижасини беради.
Семинар машғулотида ҳар иккала вилоят суди судьялари фаол иштирок этди. Маърузалар тингланди, мунозара, фикр, тажриба алмашиш қизғин давом этди.
Вилоят суди Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.