Имконсиз ҳисобланган қарор: Британия бутун бир авлод учун сигаретларни абадий тақиқлади

Парламент «чекмайдиган авлод» тўғрисидаги шов-шувли қонунни маъқуллади. Энди 2009 йил 1 январдан кейин туғилганлар умри давомида сигарета ёки вейпни қонуний равишда сотиб олиш имконига эга бўлмайди.

Бу амалда мамлакатда тамакининг тугашини англатади — ёш чегараси ҳар йили ошириб борилади ва натижада чекиш тўлиқ йўқолиши кўзда тутилган.
«Бу никотинсиз авлодни шакллантирадиган тарихий қадам», дея таъкидламоқда ҳукумат вакиллари.
Энди фақат сўнгги босқич қолди — қонунни Карл III томонидан расман тасдиқлаш. Шундан сўнг у кучга киради.
Агар имзоланса, Буюк Британия чекишни қонун даражасида бартараф этишга қарор қилган илк давлатга айланади.