Импорт қилинган уруғликнинг 406 тоннаси униб чиқмаган
Бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш ва аҳолининг картошкага бўлган талабини қондириш мақсадида хориждан сифатли ва юқори ҳосилли картошка уруғларини олиб келиб кўпайтириш амалиёти жорий қилинган. Аммо...
- Режа асосида “Самарқанд картошкачилик маркази”, “Бананза Трейд Экспорт”, “ШЎРЧИ-АГРО-ТАЙЁРЛОВ”, “Абиркул агро тайёрлов”, “Самголд” масъулияти чекланган жамиятлари ва “JOHN EXIM COMPANY” каби импортёр корхоналар хориждан картошка уруғлари келтиришди, - дейди вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси бўлим бошлиғи Хуршид Болтабоев. – Олиб келинган 3439 тонна уруғ 1112 гектар майдонга экилди. Бироқ ўрганишлар натижасида маълум бўлдики, импорт қилинган уруғликнинг 406 тоннаси, яъни 12 фоизи чириган ва ҳосил олишга яроқсиз бўлиб чиқди.
Буни туманлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, Иштихон туманида 10,7 тонна, Пайариқда 6 тонна, Жомбойда 35,4 тонна, Самарқанд туманида 38,1 тонна, Ургут туманида 58 тонна ва Оқдарё туманида 257,6 тонна уруғлик чириб кетган ёки униб чиқмаган.