Индонезияда 6,2 балли зилзила бўлди
- 15.01.2021 11:42
- 35
- Хориж

Индонезиянинг Сулавсеи оролида содир бўлган зилзила камида 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди, юзлаб жароҳат олганлар бор, дея хабар берди мамлакатнинг табиий офатларни бартараф этиш миллий агентлиги.
6,2 балли зилзила сейсмологлар томонидан бугун 15 январь, маҳаллий вақт билан соат 02:18 (Ўзбекистон вақти билан 00:18) да қайд этилган. Зилзила эпицентри Магене шаҳридан 6 километр шимоли-шарқда, 10 километр чуқурликда жойлашган.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, минглаб одамлар бошпанасиз қолган, камида 60 та бино, шу жумладан иккита меҳмонхона, губернатор офиси ва савдо маркази зарар кўрган.
Пайшанба куни ҳам айнан шу ҳудудда 5,9 балли зилзила содир бўлиб, бир нечта уйларга зарар етган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Вилоят ҳокими фермерлар билан учрашди
- 53 дақиқа аввал
- Самарқанд
Гренландия: Ер ларзага келган кун
- Кеча, 17:17
- Ўқинг, қизиқ!
Вилоят ҳокими фермерлар билан учрашди
- Кеча, 17:13
- Қишлоқ хўжалиги
Оила – маънавият ва инсонпарварлик маскани
- Кеча, 17:12
- Самарқанд