Инсон мияси билан боғлиқ 4 та қизиқарли факт

Ҳозиргина танишган одамнинг исмини унутиб қўйган ҳолатларингиз бўлганми? Фикрлар кўплиги туфайли баъзида эрталаб соат 4:00 гача ухлай олмаган кунларингиз ҳам бўлгандир? Баъзи бир аниқ нарсаларни кўрмай, эътибор бермаган вақтларингизчи? Гап шундаки, инсон миясининг номукаммалик томонлари ҳали ҳам ўрганилмаган. Мақолада ғалати хатти-ҳаракатларимизни тушунтириб берадиган қизиқарли фактлар билан танишинг.
Хонага кириб нима учун келганингизни унутдингизми?
Албатта, бирон бир нарсани олиш учун хонага кириб, нима мақсадда кирганингизни эсдан чиқариб қўйиб, «Бу ерга нима учун келгандим ўзи?», дея вазиятни англолмаслик ҳолати барчамизга таниш. Гап шундаки, баъзида қисқа муддатли хотирамиз кичик бир тўхталишни келтириб чиқаради ва маълумот шундоққина йўқолади. Ҳар бир сонияда ўйлашимиз, кетма-кет бирор бир иш қилишимиз сабабли мия ора-сорада тушган хабарларни инкор этади.
Нега танқид бизга салбий таъсир қилади?
Танқид миямиз учун алангаланиш манбаи. Ҳатто бир талай одам сизни мақтаса ҳам, танқид қилган кишини кўпроқ эслаб қоласиз. Бу ерда гап бизга қаратилган танқид стрессга олиб келишида ва қаршилик таъсирини келтириб чиқаришида боряпти. Психологик нуқтаи назардан эса танқид биз учун унчалик ноаниқ ва номаълум вазият.
Нега ваҳима босган вақтлар бўлиб туради?
Ҳар бир инсон тасаввурида кечаси унинг хонасида ҳар хил даҳшатли воқеалар юз берганини эслай олади. Гуёки, ўғри киряпти ёки кўзига бирор шарпа кўринади ё эшик қоқилгандек бўлади. Гап шундаки, атрофимизда ҳар хил хатарли ҳодисалар рўй бериб турган ҳоллар ҳам кузатилади. Бизнинг миямиз ҳар қандай потенциал таҳдидга тайёр туради. Қўрқув миямизни «уриш ёки югуриш»га тайёр бўлиб туришга ундайди. Бундай лаҳзаларда асаб тизими танадаги кучларни сафарбар қилади. Шунинг учун сиз керагидан ҳам кўпроқ нарсаларни кўрасиз.
Ўзининг қобилиятига ишонмаслик
Тортишувларда ақлли одамларнинг аҳмоқларга ютқазиб қўйган ҳолларига дуч келганмисиз? Гап шундаки, онгли киши доимо янги нарсаларни ўрганади. Шунинг учун у ўзининг ҳақлигини исботлаш мажбуриятини олмайди ва ҳар қандай савол 100 фоиз жавобга эга эмаслигини тушунади.
Ақлсиз одам шубҳаларни ортга олиб қўйиб, камчиликларини сезмайди. Шунинг учун у ҳар доим битта аниқ жавобга эга ва ўзи учун низоларда ғалаба қозонган ҳисобланади. Шу тариқа умумий ҳақиқат остида ўз шахсий фикрини баён қилади.
Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.